Бугун Италия Бош вазири Силвио Берлускони Россия президенти Владимир Путинни халқаро терроризмга қарши курашда жаҳоннинг бошқа лидерлари билан бирлашишга чақирди.

Россия президентининг Завидово резиденциясида мухбирлар олдида Путинга мурожаат қилган Берлускони, “биз халқаро терроризмга қарши курашда бир ëқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз зарур”, деди.
Берлускони Ироқдаги вазиятни муҳокама қилиш учун бугун Москвага ташриф буюрди.
Путин ва Берлускони икки томонлама иқтисодий алоқаларни ҳам муҳокама қиладилар.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот вакили Александр Яковенко, Италия Россияга Европа Иттифоқи билан янада яқинроқ алоқалар ўрнатишга ëрдам бериши ҳақида умид билдирди. Шу йилнинг иккинчи яримида Италия Европа Иттифоқининг президентлик вазифасини қабул қилади.