Ғазо секторида яна кўчиб келган яҳудийларга ҳужум уюштирилди.Бир киши оғир жароҳатланди.

Террорчилар Кфар Даром қишлоғига бостириб кириб, ўқтин-ўқтин ўқ отдилар.Ҳужум учун маъсулиятни “Хамас” гуруҳи ўз зиммасига олди. Ўқ отганлар яширинишга улгурдилар.
Шу заҳотиёқ Исроил танклари фаластинликларнинг қўшни қишлоғига бостириб кирди. Ёппасига тинтувлардан кейин бир фаластинлик ҳибсга олинди.
Шу куннинг ўзида Ғазо секторида ва Иордан дарёси Ғарбий соҳилида Исроил танклари фаластинлик жангариларга қарашли бир неча уйни вайрон қилди.