Кобулда жойлашган Халқаро хавфсизлик кучлари қўмондони вазифасидан кетаётган туркиялик генерал-майор Хилми Аким Зорлу, халқаро кучлар Афғонистон пойтахтида яна камида икки йил қолиши кераклигини айтди.

Зорлу, агар халқаро хавфсизлик кучлари Афғонистонни мазкур муддатдан аввал тарк этса, мамлакатда тартибсизликлар юз бериши мумкинлигини қўшимча қилди.
Афғонистондаги халқаро хавфсизлик кучлари мандати жорий йил декабр ойида тугайди. Мазкур кучлар йигирма икки давлатнинг салкам 4.000 аскаридан ташкил топган.