Чехия Парламенти президент сайлашга ҳаракат қилмоқда.

Чехия парламенти сўнгги икки ҳафта ичида яна бир бор мажлис чақириб, учинчи марта президент сайлашга киришади. Кеча қонун чиқарувчилар палатаси 28 февралда мажлис чақиришга келишиб олдилар.
Мазкур парламент ўтган ой давомида президент сайлашда икки маротаба муваффақиятсизликка учради. Душанба куни президентлик ваколати муддати ниҳоясига етган Васлав Ҳавел эса, конституция бўйича учинчи бор президентликка сайланолмайди.