Россия Ироқ буҳронига дипломатик усулда чора кўришни олға сурмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазири Игор Ивановнинг айтишича, унинг мамлакати Ироқ буҳронини дипломатик йўллар орқали ҳал этиш учун ҳали ҳам имкониятлар борлигига ишонади ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ироққа қарши ҳужум қилиш тўғрисида резолюция қабул қилиш керак эмас, деб билади.
Россия, БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа икки аъзоси Франция ва Хитой каби БМТ инспекторларига Ироқда текширув ишларини давом эттиришлари учун қўшимча муҳлат берилишига тарафдорлик билдирди.
Кеча Америка Қўшма Штатлари президенти Жорж Буш, Ироқни, "ўйин ниҳоясига етди", дея огоҳлантирди.