Колумбия расмийларининг маълум қилишларича, пойтаҳт Боготанинг клубларидан бирида бомба портлаган ва натижада камида 20 одам нобуд бўлган, 100 дан ортиқ киши яраланган.

Жумадан шанбага ўтар кечаси Боготадаги кўп қаватли Ел Ногал клубининг ички гаражида бир автомашинага ўрнатилган бомба портлаган. Маълумотларга кўра, клуб таниқли сиёсатчилар, хорижий дипломатлар ва молиявий магнатлар йиғиладиган жойдир.
Колумбияда 40 йилдан бери давом этаётган фуқаролик уруши иштирокчилари бўлмиш ҳарбий гуруҳларнинг ҳеч бири ҳозиргача бомбанинг портлатилгани учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.