Бугун Германия ва Нидерландия Кобулда жойлашган 4.200 аскардан иборат халқаро тинчлик ўрнатувчи кучларга қўмондонлик қилишни расман қабул қилди.

Афғонистон пойтахтида бўлиб ўтган маросимда июн ойидан бери халқаро кучларга етакчилик қилган Туркия генерали Акин Зўрлу (Akin Zorlu) қўмондонлик қилиш вазифасини Германия генерали Норберт ван Хейст (Norbert van Heyst) ва Нидерландия генерали Роберт Бертхолига (Robert Bertholee) топширди. Улар келаси олти ой давомида халқаро кучларга етакчилик қиладилар.
Халқаро тинчлик ўрнатувчи кучлар Кобул кўчаларида патруллик қилишни бошлаганидан бери пойтахтда хавфсизлик бир оз мустаҳкамланди. Аммо Афғонистоннинг бошқа худудларида қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.