Россия расмийлари, халқаро кузатувчиларнинг Чеченистонда келаси ойда ўтадиган конституция хусусидаги референдум, шунингдек, ундан кейинги вилоят сайловларида қатнашиш эҳтимолини қутлашини билдирдилар.

Европа Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича мутасаддиси Алваро Жил-Роблес Россия ҳукумати вакиллари билан учрашиш, ҳамда Чеченистон ва қўшни Ингушистонга бориш мақсадида шу ҳафтада Россияга сафар қилмоқда.