Эронда ал-Қайда тармоғи фаолият олиб бораётгани ҳақидаги АҚШ даъвосини бугун расмий Теҳрон рад этди.

Эрон телевидениесининг Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳамид Ризо Осефийга (Hamid Reza Asefi) асосланиб хабар қилишича, терроризмга қарши кураш ва ал-Қайда аъзоси эканида шубҳа қилинган шахсларни мамлакатдан чиқариб юбориш масаласида Эрон доимо очиқ сиёсат олиб бормоқда.
Бу баёнот АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жорж Тенет (Georg Tenet), ал-Қайда террорчилари Эронда фаолият олиб бораётганини ҳақидаги айбловига жавоб тариқасида эълон қилинган.