Португалия Ташқи ишлар вазири Антонио Мартинз да Круз (Antonio Martinz da Cruz) Киевда Украина расмийлари билан Европа интеграцияси, ҳамда Португалияда ишлаётган кўп сонли украиналик ишчи мигрантлар масаласини муҳокама қилмоқда.

Антонио Мартинз да Круз 12 феврал куни кечқурун Украина президенти Леонид Кучма билан учрашди. Бугун Португалия Ташқи ишлар вазирининг украиналик ҳамкасби Анатолий Зленко билан учрашиб украиналик ишчи мигрантларнинг Португалияда вақтинча қолиб ишлаши ҳақидаги шартномани имзолаши кутилмоқда.