Грузия ва АҚШ расмийлари, жиноятда гумон этилган фуқароларни ўзаро розиликсиз уруш жиноятлари бўйича Халқаро судга топширмаслик ҳақидаги шартномани имзоладилар.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби, мазкур шартнома 10 феврал куни Тбилиси шаҳрида имзоланганини маълум қилди. Грузия, АҚШ билан айни шу мазмундаги келишув имзолаган 21-давлат бўлди. Бу давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.