Бугун Ироқ Бош вазири ўринбосари Тариқ Азиз Рим Папаси Иоанн Павел – II билан учрашиш мақсадида Ватиканга келди ва у шахсан Рим Папасига Ироқ БМТ инспекторлари билан ҳамкорлик қилиши тўғрисида ваъда берди.

Рим Папаси христиан Тариқ Азизни ўзининг шахсий кутибхонасида 20 дақиқага қабул қилди. Ватиканнинг билдиришича, Рим Папаси Азизга, Ироқ БМТ резолюцияларига тўла равишда амал қилиши кераклигини таъкидлаган.