Ғазо секторининг шимолий қисмида Исроил армиясига қарашли танк бомбада портлади.

Исроил армияси раҳбарияти ҳодиса натижасида тўрт исроиллик аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ҳамас исломий гуруҳининг ўнг қаноти вакили Иззедин ал-Қассам танкни портлатганини тан олди. Унинг айтишича, шу ҳафта бошида Исроил қўшинлари томонидан Ҳамас гуруҳининг икки аъзоси ўлдирилган эди. Иззедин улардан ўч олмоқчи бўлиб, танкни портлатган.