Бугун Ироқ Ташқи ишлари вазири Ториқ Азиз Германия халқи ва раҳбариятини урушга қаршилик кўрсатаëтгани учун мақтаб, жумладан Германия БМТ Хавфсизлик Кенгашини “тўғри йўлга бошламоқда”, деб таъкидлади.
Ироқ расмий матбуоти урушга қарши ўтказилаëтган намойишларни президент Саддам Ҳусайн учун ғалаба сифатида таърифламоқда.
Айни пайтда, Британия Ташқи ишлар вазири Жак Строу жамоатчилик ëрдамисиз Ироққа қарши ҳарбий ҳужум қилиш мушкил бўлишини қайд этди. Унга кўра, оммавий намойишлар инобатга олиниши зарур.
Австралия Бош вазири Жон Ховард АҚШ етакчилигида Ироққа қарши ҳужум қилиш тарафдори эканини яна бир бор билдириб, жамоатчилик фикрини намойишчиларнинг сонига қараб баҳоламаслик кераклигини айтди.