Жанубий Кореянинг Тэгу шаҳри метросида рўй берган ёнғин ёки айрим манбаларда кимёвий ҳужум дея айтилаётган ҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар жасадларини қидириш ишлари давом этмоқда.

Қутқарувчиларга кўра, ҳалокат оқибатида 120 киши қурбон бўлган. Шунингдек, юзлаб киши жароҳат олди.
Ҳозирга қадар 70 кишининг жасади олиб чиқилган. Уларнинг аҳволи деярли таниб бўлмайдиган даражада. Сеул расмийсининг "Рейтер" мухбирига маълум қилишича, поездда камида 600 йўловчи бўлган.
Жанубий Корея полицияси аллақачон метрода ёнғинни уюштиргани гумон этилаётган бир шахсни қўлга олди.