Тожикистон полицияси бугун 345 килограмм героинни қўлга туширди.

Бу - мустақил Тожикистон тарихида чегарада ушланган героиннинг энг йирик партиясидир. Полиция генерали Тоҳиржон Норматовнинг маълум қилишича, бир жиноий гуруҳ Афғонистондан Европага ўтказмоқчи бўлган героин Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида қўлга туширилган. Жиноий гуруҳнинг қарийб 20 аъзоси ҳибсга олинган.
345 килограмм героиннинг бозор нархи – қарийб 10 миллион долларга тенгдир. Ўтган декабрда Тожикистоннинг Россия билан чегарасида 280 килограмм героин ушлаб қолинган эди.
Тожикистондаги оғир иқтисодий аҳвол кўпларни шу турдаги жиноятларга қўл уришга мажбур қилмоқда.