Бугун Исроил аскарлари кечаги ракета ҳужуми туфайли Ғазо ҳудудларини уч қисмга бўлиб, йўл қатновини чеклаб қўйдилар.

Кеча Исроилнинг Сдерот шаҳрига тўртта ракета отилгани оқибатида, бир исроиллик яраланди.
Хамас гуруҳи Исроил кучларининг кечаги ҳарбий амалиëти давомида 11 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани ва 40дан ошиқ киши яраланганидан ўч олиш учун ракета ҳужуми уюштирганини билдирди.
Айни пайтда, Исроил аскарлари бугун Ғарбий соҳилдаги Тулкарм муҳожирлар лагерида ал-Ақса гуруҳига аъзо бўлган бир фаластинликни отиб ўлдирдилар.