Туркманистон ва Ўзбекистон қувурларни таъмирлаш учун Тожикистонга газ жўнатишни вақтинчалик тўхтатдилар.

Тожикистон газ компанияси бошлиғи Махмадрўзи Искандаров, мамлакатни газ билан таъминлаш келаси икки кун ичида қайта йўлга қўйилишини маълум қилди.
Хабарларга кўра, пойтахт Душанбенинг аксарият қисми газсиз қолган.
Туркманистон расмийлари нима учун газ жўнатишни тўхтатганларини тушунтирмадилар. Аммо Ўзбекистон газ компанияси расмийларининг қайд этишларича, ҳозир об-ҳаво ҳарорати нисбатан илиқ бўлгани учун, қувурларни таъмирлаш ҳақида қарор берилган.
Тожикистон ва Қирғизистон газ таъминоти масаласида қўшни давлатларга, хусусан Ўзбекистонга қарамдирлар. Расмий Тошкент газ экспортидан кўпинча сиëсий мақсадларда фойдаланмоқда, жумладан, Тожикистон ëки Қирғизистон ҳукуматлари Ўзбекистонга ëқмаган қарорлар қабул қилса, бу мамлакатларга газ жўнатишни тўхтатмоқда.