Афғонистон Ўтиш даври президенти Ҳомид Карзай хорижий инвесторларни мамлакатига сармоя қўйишга даъват этди.

Карзай Японияда шу ҳафта охирида халқаро қуролсизланиш ва ëрдам кўрсатиш бўйича ташкил этиладиган конференцияда иштирок этиш мақсадида Токиога ташриф буюрди.
45 донор мамлакат иштирокида бўлиб ўтадиган ушбу анжуманда Афғонистонга бир неча ўн миллион доллардан иборат янги ëрдам эълон қилиниши кутилмоқда.
Донор давлатлар қаторига Япония, АҚШ, Халқаро молия жамғармаси ва Жаҳон Банки ҳам киради.