Мажлиси Намояндагони Тожикистон, яъни Тожикистон Парламентининг қўйи палатаси мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш, шунингдек, президентлик муддатини ислоҳ қилиш ташаббусини муҳокама қилишга келишдилар.

Маълумки, Имомали Раҳмонов сўнгги марта 1999 йилда, конституцияга президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга ўзгартирилганидан кейин, президент этиб сайланган эди. Раҳмонов шунингдек Тожикистон Фуқаролар уруши даврида, 1994 йилда ҳам президент этиб сайланган эди.