Америка Қўшма Штатлари мудофаа котиби Доналд Рамсфелднинг [Donald Ramsfeld] айтишича, агарда АҚШ президенти Жорж Буш [George Bush] фармон берса, Америка ва Британия кучлари Ироққа ҳужум қилишга тайëрдирлар.

Рамсфелд Америка телевидениеси орқали гапираркан, АҚШ ва Британия кучлари Форс кўрфазида Ироқ режимига қарши жанг қилишга шай турганликларини билдирди.
Хабарга кўра, кеча тунда АҚШнинг бир қатор ҳарбий транспорт учқичлари Америка аскарлари ва керакли жиҳозларни Руминияга олиб келди. Маълумки, АҚШ Руминия ҳаво базаси ва ҳаво ҳудудларидан Ироққа қарши бошланиши мумкин бўлган фойдаланади.