Бугун Парагадан 50 километр узоқ бўлган Прибрам шаҳри яқинида ҳарбий учқич ҳалокатга учрагани оқибатида бир учувчи нобуд бўлди.

Чехия ҳаво кучлари матбуот вакилининг маълум қилишича, Л-159 русумидаги учқич ҳарбий машғулот пайтида ҳалокатга учраган.
Ҳарбий мутахассислар ҳалокат сабабларини ўрганиш текширув ишларини олиб бормоқдалар.
1989 йилда коммунистик режим қўллаганидан бери Чех республикасида ҳарбий учқичлар ҳалокатга учрагани оқибатида жами 28 киши нобуд бўлди.