Бир гуруҳ америкалик шифокорлар Қўшма Штатларни чекишга қарши янги глобал шартномани қабул қилиш жараёнига ғов бўлаётганликда айбладилар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Женевада ўтган навбатдаги йиғинида 180 давлат вакиллари чекишга қарши кескин чоралар кўрилишини, жумладан, тамаки маҳсулотлари рекламаси ман этилишини талаб қилиб чиқдилар.
Бироқ, Америка расмийларига кўра, чекишнинг ёппасига ман этилиши инсон ҳуқуқларининг пой мол этилиши билан баробар. Чекишга қарши глобал шартнома шу йилнинг май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ассамблея йиғинида маъқулланиши керак.