Бугун Москва суди Дубровкадаги театр майдонида гаровга олинган шахсларни қутқариш пайтида жабрланганлар даъво аризасини кўриб чиқишни номаълум муддатга кечиктирди.

Вазият яхши ўрганиб чиқилмагани бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Бироқ адвокат Игор Труновга кўра жараён атайлаб кечиктирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, театр майдонида жабр кўрганларнинг яқинлари Москва судига уларга келтирилган зарар ундириб берилишини сўраб мурожаат этган эдилар.