Бугун Бокуда Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов ва унингозарбайжонлик ҳамкасби Сафар Абиев ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишув имзоладилар.

Иванов, мазкур келишувга мувофиқ, Россия Озарбайжонни ҳарбий техника ва эҳтиëт қисмлари билан таъминлашини маълум қилди.
Абиев, ушбу келишувда Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги тан олинганини билдирди.
Аммо Абиев айни пайтда, Россияни қонунга хилоф равишда Арманистон орқали Тоғли Қорабоғга тахминан бир миллиард доллар қимматида қуроллар жўнатганликда ҳам айблади.
Иванов Россия прокурорлари жиноят тўғрисида етарли далил топилмагани туфайли, бу борасидаги текширув ишларини тўхтатганларини таъкидлади.