Жанубий Корея расмийлари бугун Шимолий Кореянинг ядровий реакторни қайта ишга туширганидан жиддий ташвиш билдирдилар.

Маълумотларга кўра, реакторда ядровий қурол учун ишлатиладиган плутоний моддаси ишлаб чиқарилиши мумкин.
Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган расмий баёнотда бу қадам Корея ярим оролидаги тинчлик ва барқарорликка таҳлика солиши мумкин, деб айтилади.
Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов бугун Пекинда Россия ва Хитой Корея ярим оролидаги тинчликка ҳисса қўшишга тайёр эканларини таъкидлаб, бироқ муаммонинг ҳал этилиши учун Шимолий Корея ва АҚШ музокаралар бошлашлари керак, деб айтди.