Франция ва Германиянинг маълум қилишича, Ироқ ҳукумати ноқонуний ракеталарини йўқ қилишга рози бўлган.

Франция Ташқи ишлар вазири Доминик де Вильпен бу қарор қуролсизланишга қаратилган муҳим қадамдир, деб қайд этди. Германия Ташқи ишлар вазири Йошка Фишер инспекциялар самара бера бошлаганини айтди ва айни вақтда Ироқ БМТ резолюциясига тўла риоя қилиши лозимлигини таъкидлади.