Бугун Софияда Россия президенти Владимир Путин ва Болгария президенти Георгий Парванов мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш хусусида келишиб олдилар.

Путин ва Парванов, Усмонли империянинг Болгария устидан 500 йиллик ҳукмронлигига барҳам берган 1877-1878 йиллардаги Россия-Туркия урушининг 125 йиллик санаси муносабати билан ўтказилган маросимда чиқиш қилдилар.
Путин Россия-Болгария ҳамкорлиги Европада тинчлик ва тараққиëтга сезиларли даражада ҳисса қўшишига ишонишини қайд этди.
Парванов Болгария ва Россия орасидаги янги алоқалар тенг ҳуқуқли ва муштарак манфаатларга асосланганини таъкидлади.