Бугун Европадаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Жеймс Жонс Туркия Америка аскарлари ўз ҳудудларида жойлаштирилишига руҳсат бермаëтгани Ироқ уруши режасига зарар етказмаслигини баëн қилди.

Жонс АҚШ қўшинларини Туркияда жойлаштириш Қўшма Штатлар учун қулай имконият яратишини, аммо бу ниҳоятда мухим масала эмаслигини ҳам таъкидлади.
Жонс Туркия парламенти мамлакатда АҚШ қўшинларини жойлаштириш режасинини ҳозирча қабул қилмаëтгани туфайли, Вашингтон бу борадаги бошқа имкониятларни кўриб чиқаëтганини тилга олди.
Туркия АҚШ қўшинлари мамлакат ҳудудларидан фойдаланиши эвазига Америкадан молиявий ëрдам ололмаслиги мумкинлиги хусусида хавотирлар пайдо бўлгани оқибатида бугун Истамбул биржасида ҳиссалар нархлари ва турк лираси кескин даражада қадрсизланди.