Бугун Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида номаълум шахслар бир уйга ракета отгани оқибатида икки одам яраланди.

Қандаҳор полицияси бошлиғи ўринбосари Устод Назар ҳужумдан кўзланган мақсад, шаҳардаги вазиятни кескинлаштириш ва аҳолини саросимага солишдан иборат бўлганини қайд этди.
Шанба куни қуролли шахслар Хўст шаҳри яқинидаги АҚШ ҳарбий постини ўққа тутдилар. Америка аскарлари айни ҳудудда ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган 12 кишини ҳибсга олиб, қуролларни мусодара қилдилар.