Исроил ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, бугун Исроил шимолидаги Хайфа шаҳрида автобусда бомба портлатилгани оқибатида камида саккиз одам қурбон бўлган.

Гувоҳларнинг айтишларича, бомба портлаши автобус томини кўчириб юборган, сўнг автобус ёниб кетган.
Исроилда сўнгги маротаба бундай бомба ҳужуми 5 январ куни Тел Авив шаҳрида содир бўлган эди. Аввалги ҳужум оқибатида 23 киши қурбон бўлган.