Бугун Россия Олий суди бир гуруҳ муслима аёлларнинг рўмол хусусидаги шикоят аризаларини кўриб чиқади.

Татаристонлик 15 нафар мусулмон аёллари расмий хужжатга ёпиштириладиган суратга рўмол билан тушишни талаб қилмоқдалар. Аммо, ўтган йили ёзда бўлиб ўтган маҳаллий суд, уларнинг талабига рад жавоби берди.
Мусулмон аёллар иттифоқи раиси Алмир Адиатуллина (Almir Adiatullina), Қуръони Карим муслималарнинг номаҳрам эркаклар олдида бош кийимсиз юришини манъ қилганини таъкидламоқда.