Афғонистон президенти Хамид Карзай келаси бир неча ҳафта мобайнида минглаб собиқ жангчиларни қуролсизлантириш жараëни бошланишини маълум қилди.

Карзайга кўра, мазкур қуролсизлантириш дастури халқаро донор давлатлар томонидан берилган 51 миллион долларлик жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.
Президент Хамид Карзай шунингдек, қуролсизлантирилган собиқ жангчилардан айримлари Афғонистоннинг янги миллий армиясига қабул қилинишини, қолганлари эса бошқа ишлар билан таъминланилишини қайд этди.
Аммо аксарият афғонистонликлар фикрича, мамлакатдаги собиқ жангчиларни қуролсизлантириш иши осон бўлмайди ва бу жараëн узоқ вақт давом этиши мумкин.