Россия Ташқи ишлар вазири Игор Ивановнинг эртага Афғонистонга бориши кутилмоқда.

Афғонистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Иванов Афғонистон президенти Хамид Карзай, Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирлари билан учрашади.
Маълумотларга кўра, ташриф норасмий бўлади ва Иванов Россиянинг 90-йилларда вайрон қилинган собиқ элчихонасини бориб кўради.