Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳри яқинида портлаш юз берди.

Натижада 3 одам нобуд бўлди. 5 киши жароҳатланган.
Полиция ва гувоҳларнинг билдиришларича, Қандаҳорнинг Зари Дашт қисмида ичида бир неча қавм раҳбари бўлган автомашина узоқдан бошқариладиган бомба ёрдамида портлатилган. Маълумотларга кўра, автомашинада Афғонистон армияси белгиси бўлган.
Расмийлар ушбу портлаш, сўнгги пайтларда тобора кўпайиб бораётган портлашлар каби, Толибон ҳаракати қолдиқлари томонидан уюштирилган, деб, уларда, хусусан, Гулбиддин Хикматиёрни айбламоқдалар.