Бугун Афғонистон президенти Ҳамид Карзай донор давлатларни Афғонистондаги қайта қуриш ишлари учун ваъда қилинганидан уч-тўрт баробар кўпроқ ëрдам беришга чақирди.

Кобулда донорлар учрашувида чиқиш қилган Карзай, келаси беш йил мобайнида мамлакатдаги қайта қуриш ишлари учун 15-20 миллиард доллар берилиши зарурлигини қайд этди.
Бундан бир йил олдин Токиода бўлиб ўтган учрашувда донор давлатлар ваъда қилган 4,5 миллард доллардан ҳозирча фақат ярми Кобул ҳукуматига берилди, холос.
Карзай Афғонистонда норкотиклар савдоси ва террор таҳдидига қарши курашиш, шунингдек хавфсизликни мустаҳкамлаш учун ëрдам миқдори сезиларли даражада оширилиши лозимлигини билдирди.