Бугун Туркия Конституциявий суди курд жангарилари билан алоқадорликда айбланган Халқ Демократик партияси (ХАДЕП) фаолиятини таъқиқлади.

Суд раиси Мустафо Бумин ХАДЕП таъқиқланган Курдистон Ишчилар партияси (ПКК)ни қўллаб-қувватлаганликда айбдор деб топилганини маълум қилди.
Бош Прокурор Сабиҳ Канадўғли суд ҳайъятидан бошқа бир курд партияси, Демократик Халқ партияси (ДЕХАП) фаолиятини ҳам таъқиқлашни сўради.
ПКК Туркиянинг асосан курдлар яшайдиган жануб шарқий ҳудудларида мустақил курд давлати қуриш учун 15 йил давомида Анқара ҳукуматига қарши ҳарбий кампания олиб борди. Бунинг оқибатида 30 мингдан ошиқ одам нобуд бўлди.