Россия ижодкорлар жамоасининг етакчи фаоллари мамлакат раҳбариятига мактуб йўллаб, Чеченистондаги урушни тўҳтатишга ва тинчлик музокараларини олиб боришга чақирдилар.

Ушбу очиқ мактуб шаҳмат устаси Гарри Каспаров, ëзувчилар Виктор Ерофеев ва Владимир Воинович каби 50га яқин таниқли маданият арбоблари томонидан имзоланди.
Айни пайтда, Россия президенти Владимир Путин чеченларни янги конституция бўйича 23 март кунига режалаштирилган референдумда қатнашишга даъват қилди.
Путин чечен халқи томонидан қабул қилинган конституция республикада сиëсий ечим учун замин яратишини қайд этди. Россия раҳбарига кўра, мазкур конституция Чеченистонга Россия ҳудудлари ичида кенг қамровли муҳторият мақомини беради.
Бошқа хабарларга қараганда, шанба куни Чеченистонда руй берган тўқнашувлар оқибатида Россиянинг олти нафар аскари ҳалок бўлган. Айни пайтда чеченларнинг қуролли гуруҳи референдум учун қурилган иккита сайлов учатскасига ҳужум қилишган.