Бугун эрталаб, АҚШ армиясининг учинчи пиëда дивизияси Ироқнинг жанубий қисмидаги Талил аэродромини босиб олди.

Мазкур дивизия билан бирга бораëтган Озод Европа ва Озодлик радиоси мухбирининг хабар қилишича, тўқнашувлар жараëнида 200 дан кўпроқ Ироқ аскари асир олинди. Асирлар ичида Ироқ ҳаво кучлари генерали ва бошқа беш нафар ҳарбий амалдор ҳам бор.