Кеча Лос Анджелесда режиссëр Роб Маршал томонидан яратилган “Чикаго” музикали филми йилнинг энг яхши кино асари номинацияси бўйича Оскар мукофотига сазовор бўлди.

Мазкур кино филмни яратишда қатнашганлар яна олтита номинация бўйича Оскар мукофотини қўлга киритишди.
Полшалик режиссëр Роман Полански иккинчи жаҳон уруши давомида Варшавада юз берган миллий камситишлар ҳақида ҳикоя қилувчи “Пианиночи” филми учун энг яхши режиссëр номинациясида Оскар мукофотини олди.
Никол Кидман “Соатлар” филмидаги роли учун энг яхши актриса номинация бўйича ва “Пианиночи” филмида бош ролни ижро этган Андриан Бродэ энг яхши актëр номинациясида Оскар мукофотига сазовор бўлишди.
Энг яхши ҳужжатли филм номинация бўйича Оскар мукофотини қўлга киритган режиссëр Майкл Мур АҚШ етакчилигида Ироққа қарши олиб борилаëтган урушни танқид қилди.