Шу ҳафта ичида Британия Бош вазири Тони Блэр Вашингтонда АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашиб, Ироқ уруши хусусида музокаралар олиб боради.

АҚШ расмийларига кўра, Буш ва Блэрнинг пайшанба куни Камп Дэвидда мулоқот қилишлари кутилмоқда.
Душанба куни Бош вазир Блэрнинг Британия парламентида баëн қилишича, АҚШ ва Британия кучларининг асосий мақсади, имкон қадар зудлик билан Бағдодга етиб боришдир.