Бугун Марказий ва Шарқий Европанинг 7 давлати НАТОга аъзо бўлиш шартномасига қўл қўйядилар.

Болгария, Эстония, Латвия, Литва, Руминия, Словакия ва Словениядан иборат мазкур давлатлар ўтган йилнинг ноябрида Прагада бўлиб ўтган НАТО саммитида ушбу ташкилотга киришга даъват этилган эдилар.
Шартномани имзолаш маросими бугун тушдан кейин НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида бўлиб ўтади.