Ироқдан 150 километр жанубдаги Ан-Нажаф шаҳри атрофида коалиция ва Ироқ қўшинлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, отишмаларда Ироқ томони катта талафот кўрган. Ироқ қўшини тахминан 500 аскарини йўқотган. Аммо, бу хабар мустақил манбалар томонидан тасдиқланмади.
Бағдоддан 40 километр жанубдаги Насирия шаҳрига элтувчи йўлда АҚШ денгиз пиёдалари ироқликларнинг кескин қаршилигига дуч келганлар. Шу боисдан, Америка пиёда аскарлари Аш-Шатраҳ шаҳри яқинида тўхташга мажбур бўлганлар.
Ироқ жанубидаги Басра шаҳри атрофида ҳам шиддатли жанглар давом этмоқда. Ҳозирда шаҳар Британия денгиз пиёда аскарлари қуршовида. Британия ҳарбий қўмондонлиги вакилининг маълум қилишича, шаҳар аҳолиси Саддам Ҳусайн режимига қарши исён бошлаган.