Афғонистон шимолида кучли сел ёғиши натижасида ҳосил бўлган сув тошқинлари 14 кишини нобуд қилди ва юзлаб уйни ювиб кетди.

БМТ матбуот вакили Маноел де Алмеда э Силва, Қундуз вилоятида сув тошқинидан 11 киши нобуд бўлгани ва 474 хонадон вайрон бўлганини билдирди. Матбуот вакили, сув тошқинлари Мозори Шариф шаҳрига қанча зарар етказгани аниқланаётганини сўзига қўшимча қилди.