АҚШ Мудофаа вазири маслаҳатчиси Ричард Перл пайшанба куни истеъфо берди.

Перл шу пайтгача Пентагонда муҳим лавозим ҳисобланган мамлакат мудофаа сиёсати бўйича комиссияга раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унинг ишдан кетишига газеталарда пайдо бўлган айрим хабарлар сабабчи бўлган. Ўша хабарларда айтилишича, гўёки Ричард Перл Саудия Арабистонилик икки ишбилармон билан тил бириктирган. Аммо, Перл бу маълумотни рад этди.