Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг ходими, Салвадор фуқароси пайшанба куни Афғонистонда ўлдирилди.

Қизил Хоч ташкилоти вакиллари хабарига кўра, қуролланган жиноятчилар ташкилот автомобилига хужум қилганлар. Ҳодиса тафсилотлари хабарланмади.

Таркибида нобуд бўлган ходим ишлаган гуруҳ Ўрузгон вилоятидаги Тирин Кот шаҳри аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаб келаётган эди.