АҚШ Саддам Ҳусайн режимининг музлатиб қўйилган ҳисоб рақамларидаги 1 миллиард 600 миллион долларлик маблағнинг бир қисмини Ироқни урушдан кейинги тиклаш ишларига сарфламоқчи.

АҚШ Молия вазирлиги вакилининг хабар қилишича, Ироқ диктатори халқаро терроризмни қувватламасин, деган мақсадда, ҳисоб рақамларидан фойдаланиш 10 йил муқаддам таъқиқлаб қўйилган эди.