Британиянинг инсонпарварлик ёрдами ортилган биринчи кемаси Ироқ жанубидаги Умм-Қаср портига етиб келди

Кемага Ироқ аҳолисига тарқатиладиган юзлаб тонна озиқ-овқат, ичимлик суви ҳамда кундалик эҳтиёж моллари ортилган.
Инсонпарварлик ёрдами биринчи навбатда Ироқнинг жанубидаги Басра шаҳри аҳолисига юборилади. Бир миллиондан зиёд киши яшайдиган Басра шаҳри, икки ҳафтадирки, сувсиз қолган.
БМТ Ироқ аҳолисига шошилинч ёрдам кўрсатиш учун икки миллиард доллардан зиёд маблағ йиғиб беришини сўраб, халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилмоқчи.