АҚШ президенти Жорж Буш мамлакат Конгрессига қарата мурожаатида Ироқ уруши ҳамда террорчиликка қарши кураш учун 75 миллиард доллар ажратиш таклифини маъқулашни сўради.

Бушга кўра, аксилироқ коалицияси қўшинлари жанг майдонларида катта муваффақиятларга эришганлар. Шунингдек, АҚШ раҳбари ўз сўзида давом этиб, Ироқнинг қуролсизланиши ва Ироқ халқининг кишанлардан озод бўлиши муқаррар эканини қайд этди.