Хавфсизлик Кенгашида Ироқ учун "Нефт эвазига озиқ-овқат" дастурини қайта тиклаш бўйича келишувга эришилди.

Кенгашнинг 15 аъзоси дастурни мувофиқлаштириш ишлари келаси 45 кун ичида БМТ Бош котиби Кофи Аннан назоратига ўтказилиши учун овоз берган. Ироқ уруши арафасида тўхтаб қолган "Нефт эвазига озиқ-овқат" дастури Ироқ аҳолисининг 60 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келган.